Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

учун у кишининг буйруқларидан бўйин товлаш келмаган, балки пайғамбардан элчи келтирган ҳукм ёки буйруқларни сўзсиз бажарганлар. Бу нарса шаръий ҳукмларга амал қилишда, Расулуллоҳ с.а.в.нинг буйруқ ва қайтариқларида оҳод хабарнинг ҳужжат бўлишида Расулуллоҳ с.а.в.нинг амалларидан олинган очиқ далилдир. Акс ҳолда Расулуллоҳ с.а.в. волийларига битта элчи юбормас эдилар.
Саҳобалар ўртасида машҳур бўлиб, улардан тарқалган ҳадисларда, агар ровийсига ишонсалар, оҳод хабарларни олганлари маълум. Бу ҳақда саҳобалардан собит бўлган воқеалар жуда кўп. Саҳобаларнинг бирортасидан бир киши айтгани учун оҳод хабарни рад этганлари ривоят қилинмаган. Улар фақат ривоятнинг ровийси ишончли бўлмаганлиги учун рад этганлар. Шунга биноан, Китоб ва Суннат ҳамда саҳобаларнинг ижмои билан шаръий ҳукмларда ва Исломни етказишда оҳод хабар ҳужжат бўлади.

 

Оҳод хабар ақидаларда ҳужжат бўла олмайди

Пайғамбар Муҳаммад с.а.в.га иймон келтириш у кишига итоат этиб, Суннатларини Исломнинг ақидаларию ҳукмларига далил қилишни вожиб этади. Оллоҳ Таоло айтади:


وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ وَلاَ مُؤْمِنَةٍ إِذَا قَضَى اللَّهُ وَرَسُولُهُ أَمْرًا أَنْ يَكُونَ لَهُمُ الْخِيَرَةُ مِنْ أَمْرِهِمْ وَمَنْ يَعْصِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ ضَلَّ ضَلاَلاً مُبِينًا
– „Оллоҳ ва Унинг пайғамбари бир ишни ҳукм қилган - буюрган вақтида бирон мўмин ва мўмина учун (Оллоҳнинг ҳукмини қўйиб) ўз ишларидан ихтиёр қилиш жоиз эмасдир. Ким Оллоҳ ва Унинг пайғам-барига осий бўлса, бас, у очиқ йўлдан озиш билан йўлдан озибди“,                                                                  [33:36]


وَأَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ
– „Оллоҳга итоат этингиз ва пайғамбарга бўйсунингиз!“,                     [64:12]


وَمَا آتَاكُمُ الرَّسُولُ فَخُذُوهُ وَمَا نَهَاكُمْ عَنْهُ فَانْتَهُوا

– „Пайғамбар ўзи сизларга келтирган нарсани олинглар, у зот сизларни қайтарган нарсадан қайтинглар“,        [59:7]


Бироқ, Суннатни далил қилиб келтириш далил сифатида келтирилаётган нарсадан фарқланади. Агар далил қилиб келтирилаётган нарсада занн (гумон) ғолиб келса, «Расулуллоҳс.а.в. гапирганлар» деган фикр билан уни олиш мумкин, лекин «Расулуллоҳс.а.в. айтганлар» деб аниқ ишонган нарсани далил қилиб келтириш афзал. Аммо қатъийлик ва аниқлик вожиб бўлган нарсада «Расулуллоҳс.а.в. албатта айтганлар» деб ишонган нарсанигина далил қилинади, занн аниқ нарсаларга далилга ўтмайди. Чунки қатъийлик ва аниқлик талаб қилинганда аниқ нарсагина далил бўлади.

 

Шаръий ҳукмда «Бу Оллоҳнинг ҳукми» деган занн ғолиб бўлганда далил қилиш мумкин ва унга эргашиш вожиб. Шундан келиб чиқадики, шаръий ҳукмнинг далили «занний», яъни гумонли бўлиши мумкин. Бу «заннийлик» субутида бўладими, далолатидами фарқи йўқ. Шунинг учун ҳам оҳод хабар шаръий ҳукмга далил бўлади. Расулуллоҳс.а.в. ҳам ҳукм чиқаришда оҳод

 

130-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260